Навоийда беҳаё қилиқлар билан қизларнинг шаънини булғаганлар ушланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда бетайин қилиқлар билан кўпчиликнинг эътирози ва нафратига сабаб бўлган икки йигит навоийлик қизларнинг шаънини булғашга урингани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вазият юзасидан Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати изоҳ берди

Маълум қилинишича, ҳолатни зудлик билан Ички ишлар бошқармаси ўз назоратига олган ҳамда гумонланувчи йигитларнинг шахсига ойдинлик киритилган. Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур фуқаролар Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи С.Т. ҳамда Б.Б. экани аниқланган. 

Ушбу воқеа 8 апрел куни тунги соат 22:00 ларда тасвирга олинган. Йигитларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасидаги видео бўлиб,  улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, навоийлик барча хотин-излардан узр сўраган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

699

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг