Навоийда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
04 Июнь 2020
88552020 йил 4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 нафарга кўпайиб, 3909 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.
Айни пайтда мамлакатда 3082 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 811 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023