Навоий вилоятидаги ҳудуд дунёнинг энг иссиқ жойига айланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 22 июль куни соат 11:00 да Навоий вилоятининг ғарбий чўл ҳудуди дунёнинг энг иссиқ нуқтасига айланди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Энг иссиқ ҳудуд деб топилган вақтда Навоий вилоятининг Бўзавбой станциясида +44 даража қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет жорий ҳафта охирида жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиишидан огоҳлантирди. Хусусан, шу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47 даражагача бўлиши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг