Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Навоий вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ўзгарди.

2015 йилдан буён мазкур лавозимда ишлаб келган Комилжон Расуловнинг бошқа ишга ўтганлиги сабабли, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси Навоий вилоят филиали директори Бекзод Нуриддинович Бобомуродов бугун ҳоким ўринбосари этиб тайинланди.

Бекзод Бобомуродов  1983 йилда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида туғилган. Тожикистон Республикаси Хўжанд давлат университети ҳамда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Бекзод Бобомуродов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси, Навоий вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази директори каби масъул лавозимларда ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг