Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Яшин Равшанович Душанов Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Яшин Душанов 1979 йил Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

Яшин Душанов бугунга қадар бир қатор давлат органларида, жумладан, Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлигида масъул лавозимларда фаолият олиб борган. Шунингдек, 2013-2016 йилларда Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2016 йилдан буён эса Навоий вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Навоий вилояти

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг