Навбатдаги антирекорд: Ҳиндистонда вазият мураккаблигича қолмоқда 

Олам

image

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича навбатдаги антирекорд ўрнатилди. Мамлакатда бир кунда 414,1 мингта янги ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда "Reuters". 

Натижада, бир ҳафта давомида янги касалланганларнинг умумий сони 1,57 миллионга, бутун пандемия даврида касалланганларнинг умумий сони эса 21,49 миллионга етган. 

Тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашича, Ҳиндистонда касалларнинг ҳақиқий сони расмий маълумотларга қараганда 5-10 баравар кўп. 

Бош вазир Нарендра Моди Ҳиндистон штатларида коронавирусга қарши эмлаш даражаси сақланиб туриши шартлигини таъкидлаган. 

Мамлакатда камида 157 миллион дозада вакцина қўлланилган бўлса ҳам, сўнгги кунларда эмлаш даражаси кескин пасайган. 

Ҳиндистон дунёдаги энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчиси бўлишига қарамай, дозалар COVID-19 тўлқинини тўхтатиш учун етарли бўлмаётгани таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон коронавирус

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг