“Насаф” “Навбаҳор”га имкониятни бой берди, “Металлург” “Қизилқум”ни “сочиб” ташлади

Спорт

image

Кеча, 12 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган икки учрашув ўтказилди. 

Дастлаб, Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилди. Мезбонлар баҳсни тўлиқ ўз назорати остида ўтказишиб, йирик ғалабани қўлга киритишди.

Бекободлик футболчилар Зоҳид Абдуллаевнинг дубли, Станислав Андреев ва Баҳром Абдураҳимовларнинг голларига навоийликлар бор йўғи битта гол билан жавоб қайтара олишди. Якуний ҳисоб 4:1.

Турнинг иккинчи ўйини Қарши шаҳрида бўлиб ўтди. Мезбон “Насаф” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ягона гол меҳмонлар легионери Александр Касьян ҳисобига ёзилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг