Наргиза Раҳмонқулова янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Бугун,  14 октябрь куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
Педагогика фанлари доктори, профессор Наргиз Хаджиакбаровна Рахмонқулова Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Рахмонқулова Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари сифатида фаолият юритаётган эди.

Қайд этилишча, Тошкент вилояти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мактаблар рейтингида сўнги 14 ўринни эгаллади.
Педагогика фанлари доктори, профессор Наргиз Рахмонқулованинг янги лавозимдаги асосий вазифаларидан бири Тошкент вилояти мактабларида таълим сифатини ошириш бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Наргиза Раҳмонқулова

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг