Намангандаги ЙТҲда 4 киши жароҳатланди. Ҳайдовчилардан бири вафот этган

Жамият

image

Жорий йилнинг 3 январь куни соат 11:30 ларда Наманган-Андижон йўлининг 2 километрида Наманган тумани “Эшобод” МФЙ ҳудудида Nexia русумли автомобилни Наманган шаҳар йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўзининг йўналишида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автомобиль билан тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда

Оқибатда, Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу автомобилда бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг оила аъзолари) бош мия ёпиқ шикасти, бош мияни оғир даражада лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳам тос суягининг синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг