Наманганда номаълум ҳайвон гўштидан сомса қилмоқчи бўлганлар ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 29 март куни Андижондан Наманганга “Жигули”да номаълум ҳайвонларнинг гўшти олиб кетилаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастури хабар берди.

Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг Норин туманида ВАЗ-2106 русумли автомобиль юкхонасида олиб келинган қайси жониворга тегишли экани номаълум бўлган гўшт маҳсулотининг ҳажми 200 килограммга тенг. Унинг орасида ички аъзолари ва туёқлар ҳам бор.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳодимлари гўштни Наманган вилояти озиқ-овқат ҳавфсизлиги ва диагностика бўлимига етказиб беришган. Бактериологик текширувлар натижаларига кўра, гўшт маҳсулотлари одам истеъмолига яроқсиз деб топилган.

Текширув давомида гўшт маҳсулотлари сомса тайёрлаш учун олиб кетилаётгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттириляпти.

 

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг