Наманганда мудҳиш ЙТҲ: 3 нафар қурбон бор

Жамият

image

Наманган вилоятида енгил автомобиль ва юк машинаси тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлдаи. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 29 август куни соат 17:30 да Учқўрғон тумани автомобилида “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Туманнинг “Наврўз” МФЙда яшаган 52 ёшли А.А. Damas автомобилида “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида  кетаётганда бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган вақтида шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли С.М. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада Damas автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса шифохонага олиб келинганида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг