Наманганда газ “заправка”да навбат кутаётган ҳайдовчи вафот этди

Жамият

image

Наманган шаҳрида жойлашган газ тўлдириш шохобчаларининг бирида 1952 йилда туғилган фуқаро вафот этган. Бу ҳақида Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмининг бугун, 10 январь куни соат 01:30 ларда берган хабарига кўра, шу куни Косонсой тумани “Обод” МФЙ Хўжақўрғонча кўчаси 71-уйда яшаган И.Ж. ўзига тегишли бўлган “Жигули” русумли автомобилига метан газ ёқилғисини қуйиш учун Наманган шаҳар “Юксалиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Наманган суюқгаз” МЧЖ газ қуйиш шаҳобчасига келган. У автомобилини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида тўсатдан асфальт йўлакка чап юзи билан йиқилиб, урилиши оқибатида чап юз соҳаси ва бош мия чап соҳасидан олган тан жароҳатидан ҳодиса жойида вафот этган.
  
Воқеа жойига шаҳар прокурорининг ўринбосари, шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси ва шаҳар ИИО ФМБ тезкор ходимлари чиққан. Дастлабки тиббий маълумотномада мархум И.Ж. тез ёрдам бўлими етиб келган вақтда вафот этиб бўлгани, юз соҳасида шилиниш жапроҳатлари борлиги, танасида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган. 

Воқеа жойи ва мархум И.Ж. нинг мурдаси суд-тиббий эксперт ва криминалист мутахассисларлар иштирокида ташқи кўздан кечирилганда, тан жароҳатлари аниқланмаган. Воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳумнинг вафот этгани ҳолати сабаб суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бош прокуратурага кўра, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча равишда ахборот берилиши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

657

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг