Наманганда “автошкола” автомобили ЙТҲга учради. Бир киши вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманганда Gentra русумли автомобиль Cobalt русумли ўқув автомобили билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 93-километрида ҳаракатланиб кетаётган Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли ўқув автомобили билан тўқнашув содир этган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Gentra ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Cobalt ўқув автомобилида бўлган ҳайдовчи ҳамда унинг йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг