Наманганда 4 фарзанднинг онасига ўн тўққизинчи маротаба суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Наманганда 34 ёшли аёл ўн тўққизинчи маротаба судланди. У фирибгарлик жиноятини содир этган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Гумонланувчи Дилдора (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 1986 йилда Наманган вилояти, Чортоқ туманида туғилган бўлиб, ҳозирда 4 фарзанднинг ёлғиз боқувчиси. У жорий йилнинг 18 май куни Фарғона шаҳрида заргар бўлиб ишловчи Рустамга бир дона аёллар тилла занжирини сотиш жараёнида, унинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, ҳақиқий тилла буюмни мисдан ишланган занжирга алмаштириб қўйган. Шу тариқа у Рустамнинг 2 900 000 сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан қочиб яширган. Дилдора худди шу тарзда шу куннинг ўзида Фарғона шаҳрида Ораста исмли фуқаронинг 3 000 000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бу жараёнга у вояга етмаган синглиси Садоқатни ҳам жалб қилиб, уни Қўқон шаҳарида яшовчи таниш аёлнинг хонадонидаги тилла занжирларни фирибгарлик йўли билан мис тақинчоқларга алмаштириб, олиб чиқишига даъват этган. Шу тарзда улар 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритган.

Суддан гумонланувчининг жабрланувчиларга етказилган зарарни тўлиқ қоплагани, вояга етмаган тўрт нафар фарзандлари борлиги, оилада ягона боқувчи эканини инобатга олиб, енгиллик бериш сўралган.

Суд “Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди” деб кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмидаги талабларга риоя қилиб, Дилдорага ЖКнинг 59-моддаси 3-қисми ва 60,61-моддалари тартибида озодликни чеклаш ва жарима жазолари тайинлашни лозим топди.

Шунингдек, Дилдорага соат 21:00 дан эрталаб соат 6:00 гача яшаш жойидан чиқмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда назорат олиб борувчи органга хабар бериш каби тақиқлар юкланди.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

706

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг