Наманганда ҳоким археологик ёдгорлик ер майдонини тадбиркорга бериб юборди 

3-саҳифа

image

Наманганда "Уйчи манзилгоҳи” археологик ёдгорлигига Уйчи тумани ҳокимининг қарори билан билан катта зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Уйчи тумани "Пастгузар" МФЙ Беруний кўчасида жойлашган "Уйчи манзилгоҳи (БТ-3)" археологик ёдгорлиги бўлишига қарамай, туман ҳокимининг 2019 йил 6 апрелдаги 1473-сонли қарорига асосан фуқаро Т.Д.га тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ноқонуний тарзда бериб юборилган.

Жорий йилнинг апрель ойида Т.Д. мазкур тепаликни узунасига 53 метр, энига 40 метр, баландлиги 16 метр, жами 0.21,4 га майдонини техника ёрдамида ковлаб, маданий мерос объектини бузиб, катта миқдорда зарар етказган.

Наманган вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилиб, тўпланган ҳужжатлар Наманган вилояти прокуратурасига қонуний чора кўриш учун юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ҳамда МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг