Наманган шаҳрининг ҳудуди кенгайтирилади 

Жамият

image

Наманган шаҳрига унга чегарадош бўлган Тўрақўрғон туманидан ер қўшиб берилади. Бу ҳақда “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод тумани, шунингдек Наманган шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасида белгиланган.

Қарор лойиҳасида Наманган шаҳрини “миллионли шаҳар”га айлантириш мақсадида унга чегарадош бўлган Тўрақўрғон туманидан 472,4 гектар ер майдонини қўшиб бериш, ҳудудда “Янги Наманган шаҳарчаси” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу қарорнинг қабул қилиниши натижасида аҳолини муносиб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида шаҳардаги мавжуд савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида, шунингдек майдони 164,2 гектар бўлган 4 та кичик саноат зонасида 41,0 мингдан ортиқ янги иш ўринларининг яратилишига эришилади.

Таҳлилларга кўра, “миллионли шаҳар”ларда бошқа шаҳарга нисбатан иқтисодий ўсиш даражаси юқори бўлади ва аҳоли жон бошига даромад тез ўсади. Иқтисодий тармоқлар диверсификацияси кучаяди ҳамда тармоқ кластерларини ташкил қилиш мумкин бўлади. Айниқса, “миллионли шаҳар”лар мамлакат ЯИМни ўсишида драйвер вазифасини бажаради. Мажлисда қарор лойиҳаси қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг