Наманган ИИБ селдан кейин аҳолига мурожаат билан чиқди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Наманган вилоятининг Косонсой туманида сел келиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергн эдик.

Ҳодисадан сўнг вилоят Ички ишлар бошқармаси аҳолига огоҳлантириш билан чиқди ва аҳолидан Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига бормасликни сўради.

“Ҳурматли ҳамюртлар! Косонсой туманида юзага келган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг тоғли ҳудудига сел келгани ва бунинг оқибатида бир неча фуқаролар жабр кўрганини маълум қиламиз. Шу боисдан Наманган вилояти ИИБ барча фуқаролар ва ҳаракат иштирокчиларидан  зарур иш бўлмаган тақдирда Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликни тавсия этади.

Табиий ҳодисаларга бефарқ қарамай, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг!”, дейилади ИИБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Косонсой туманидаги сел қўшни Қирғизистонда юз берган қисқа лекин кучли ёмғир сабаб содир бўлди. Сел натижасида қўшни республикада ҳам 8 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган сел

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг