Наҳотки, наҳотки? Бугундан “заправка”ларда бензин арзонлашади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 26 ноябрдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг нархи арзонлашади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтегаз” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, бугун соат 21:30 дан “Ўзбекнефтегаз”нинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча АЁҚШларда АИ-80 маркали автомобиль бензини 6 890 сўмдан сотувга чиқади.

“Бензин тақчиллигини олдини олиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг