Мюллер “Бавария” тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга кўтарилди

Спорт 1013
image
-

Кеча, 24 сентябрь куни Германия чемпионатининг 6-тури доирасида “Гройтер” ва “Бавария“ клублари тўқнаш келишди ҳамда унда мюнхенликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Голларга “Бавария” сафида Томас Мюллер, Жошуа Киммих ҳамда Себастян Грисбек (автогол) муаллифлик қилган бўлса, “Гройтер”нинг ягона голи Седрик Иттен номига ёзилди. Меҳмонларнинг голларидан бирига муаллифлик қилган Томас Мюллер учун мазкур гол “Бавария” сафидаги 218-гол бўлди.

Ушбу кўрсаткич бўйича у клуб афсонаси Карл-Хайнц Руммениггени ортда қолдириб, “Бавария” тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, жамоа тарихидаги энг яхши икки тўпурар Герд Мюллер ҳамда Роберт Левандовски ҳисобланади. Робертнинг ҳисобида жами 305 та, Герд Мюллерда эса 523 та гол мавжуд.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.3
t
×