МЮ Роналду футболкалари сотувидан йирик миқдорда даромад кўрди

Спорт 6497
image

Хабарингиз бор, португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду ёзги трансферлар ойнаси пайтида “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. У “қизил иблислар” сафида ўзи ёқтирган 7-рақам остида ҳаракатланадиган бўлди.

МЮ билан 2025 йилга қадар шартномаси мавжуд бўлган “Adidas” компанияси жорий йилнинг 1 сентабрь кунидан бошлаб Роналдунинг исми туширилган 7-рақамли футболкалар сотувини йўлга қўйди. Испаниянинг AS нашри хабар беришича, Роналдунинг формалари сотувидан 5 кун ичида 45 миллион доллар даромад кўрилган.

Бироқ, ушбу сумманинг фақатгинга 10 фоизи клуб ҳисобига ўтади, қолган пуллар МЮнинг техник ҳамкори ҳисобланган “Adidas” компаниясида қолади.

Эслатиб ўтамиз, манкуниянлар 36 ёшли Роналду учун италияликларга 15+8 млн евро миқдорида пул тўлашган. Ҳужумчи “Юнайтед” билан “2+1” кўринишида шартнома имзолади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 2.9
t
×