Мутахассислар Брейтуэйтни Мессига ўхшатишди

Спорт 1707
image

Таниқли футбол мутахассиси, немис футболи афсонаси Гари Линекер кеча, 15 август куни бўлиб ўтган “Барселона“–“Реал Сосьедад“ учрашувида каталонияликлар ғалаба қозонганини истеҳзо билан изоҳлади.

“Бу ерда ҳақиқий кашфиёт Мартин Брэйтуэйтнинг мукаммал ижроси эди. Ҳужумчи иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Ҳеч ким ундан бунчалик сермаҳсуллик кутмагани табиий.

Бироқ шуни айта оламанки, Брэйтуэйт — бу янги Месси. У энди Мессининг йўқлигини билдирмайди, бунга мавсум давомида кўп бора гувоҳ бўласиз“, деб ёзади Линекер.

Каталонияликлар ушбу ўйин якунида рақиб дарвозасига тўртта гол уришди. Даниялик футболчи эса фақатгина битта голда қатнашмади холос.

Маълумот учун, иккинчи турда жамоа “Атлетик Бильбао“ билан меҳмонда ўйнайди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3
t
×