Мутахассис Ўрунов ҳақида: “У оддий нарсалардан ҳам хафа бўлар эди”

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Жафар Ирисметов Остон Ўруновнинг “Урал”дан кетиши ҳақида фикр билдирди.

“Остон бироз оғир характерга эга. “Пахтакор”да тўп тепганида у билан ишлаш жуда қийин кечарди. Унинг шартномасида кетиши мумкинлиги ҳақида банд бор эди. Мен уни узоқ вақт кўндирмоқчи бўлдим, аммо уддасидан чиқа олмадим. 16 ёшлигида Остон оддий нарсалардан ҳам хафа бўларди. “Пахтакор”нинг асосий жамоаси билан машғулотларда, ўйинларда қатнашмаганидан ранжиганди. “Спартак” унинг жамоаси эмаслиги аниқ эди. “Уфа”да у яхши ўйнаётганди, аммо “Спартак”га ўтиш омадсиз чиқди. ОАВ Ўрунов “Урал”да мураббий билан зиддиятга борганлигини ёзди. Майдонда кам ўйнаш Остонни хафа қилади, унинг табиати шунақа”, дейди Ирисметов.

Аввалроқ, Ўрунов “Сочи” билан баҳсда захирадан майдонга тушишни истамаганлиги учун “Урал” мураббийи билан жанжаллашиб қолгани хабар қилинганди.

Маълумотларга қараганда Ўрунов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин. Унинг хизматларига Самвел Бабаян мураббийлигидаги “Навбаҳор” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўрунов

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг