Мутахассис “назарга илинмас” иммунитет мустаҳкамловчи маҳсулотларни маълум қилди

Фойдали

image

Нутрициолог, биология фанлари номзоди Александр Мирошников иммунитет учун энг фойдали бешта маҳсулот ҳақида гапирди. 

Мутахассис биринчи навбатда C витаминини ўз ичига олган маҳсулотларга эътибор қаратган, у интерферон ва иммун ҳужайраларни ишлаб чиқаришда иштирок этади. Мутахассисга кўра, бу борада ёзги маҳсулотлардан қорағат энг яхши вариант.  100 грамм қорағат таркибида витаминнинг кунлик қийматининг 22 фоизи мавжуд. 

Шунингдек, иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун А витаминига бой райҳон истеъмол қилиш ҳам муҳим. Ушбу витамин иммунитет ҳужайраларини яратишда ҳам иштирок етади. Мирошников, шунингдек, стрессни енгишга ёрдам берадиган B витаминини ўз ичига олган салат барги ейишни маслаҳат берган. 

Бундан ташқари, шифокор шивитнинг аҳамияти ҳақида гапирган. Таъкидланишича, унинг таркибидаги фитонцидлар микробларга қарши хусусиятга эга. 

Шифокорга кўра, иммунитет танасини яратишда иштирок этадиган оқсилга бой креветкалар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Мирошников фойдали хусусиятларини ошириш учун уларни қуритилган шивит билан қайнатишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

райҳон шивит қорағат

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг