Мусулмонлар учун иккинчи энг муҳим китоб Россияда нашр этилди

Олам

image

Татаристонда мусулмон уламо Умар Зияуддин ад-Доғистоний томонидан “Саҳиҳ ал-Бухорий” ҳадислар тўпламининг таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси (САМ) матбуот хизмати журналистларга маълум қилди.

“Россияда биринчи марта ”Саҳиҳ ал-Бухорий” ҳадислар тўпламининг ад-Доғистоний версиясида рус тилига таржимаси нашр этилди. Шундай қилиб, замонавий фундаментал илоҳиётшунослик халқлар дўстлигининг тимсолига айланди”, дейилади хабарда.

Татаристон САМга кўра, “Саҳиҳ ал-Бухорий” Қуръондан кейин мусулмонлар учун иккинчи муҳим китоб ва суннийларнинг асосий ҳадис тўпламларидан биридир. Шу билан бирга, илоҳиётшунослар ҳар хил даврларда маълум бир давр эҳтиёжларидан келиб чиқиб, “Саҳиҳ ал-Бухорий”ни қисқартирган. Энг муваффақиятли қисқартирилган версияларидан бири XIX асрда Умар Зияуддин ад-Доғистоний томонидан тузилган “Зубдат”дир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг