Муроджон Аҳмадалиев бўйдоқлик билан хайрлашди (видео)

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 декабрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев уйланди. 27 ёшли боксчининг тўйи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Баҳодир Жалолов Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Бахтли бўл, дўстим. Байроқни берарсан энди?!” дея ёзиб қолдирган Жалолов.

Аҳмадалиев 1994 йил 2 ноябрь куни Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. Ҳаваскор боксда 2017 йилги Осиё чемпиони. 2015 йил Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш, Рио-2016 Олимпиадасида бронза медални қўлга киритган. “MJ Kaka” ўзбекистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб проф боксда иккита чемпионлик камарини қўлга киритган (8 та жанг).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябрь куни АҚШнинг Нью Гемпшир штати Манчестер шаҳрида жойлашган SNHU аренасида ташкил этилган профессионал бокс кечасида Муроджон Аҳмадалиев чилилик Хосе Веласкесга (29-6-2) қарши рингга кўтарилиб, ўз камарларини муносиб тарзда ҳимоя қилган эди. Баҳс тўлиқ давом этган ва якунда барча ҳакамлар 119-109 ҳисобини қайд этишган эди. 

Маълумот учун, Аҳмадалиев навбатдаги жангини катта эҳтимол билан WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Стивен Фултонга қарши Мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун ўтказади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев Проф бокс

Баҳолаганлар

1809

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг