Мурод Хонтўраев вафот этган ЙТҲ тергови қандай олиб борилаётгани маълум бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти, ММА жангчиси Мурод Хонтўраев 33 ёшида автоҳалокат сабаб вафот этган эди. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. 

Бир неча кундан сўнг, ЙТҲ содир бўлганига 2 ой тўлади. QALAMPIR.UZ ушбу жиноят иши тергови ва ЙТҲ қандай содир бўлганини аниқлаш борасида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қандай ишлар амалга оширилаётганини ўрганди.

QALAMPIR.UZ’нинг Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармасидаги манбасига кўра, бугунги кунда Тергов Бошқармаси томонидан Жиноят иши ҳужжатлари ва ЙТҲга учраган автомобиллар – БМW Х5 ва Lacetti Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига Суд транспорт-трасология экспертизаси ўтказиш учун тақдим этилган.

Ушбу жиноят ишига тўрт нафар терговчи жалб қилинган. 

Агар экспертиза хулосасида ЙТҲ содир бўлишида Мурод Хонтўраев айбдор деб топилса, жиноят иш ҳужжатлари тугатилади.

Lacetti автомашинаси айбдор деб топилса, экспертиза хулосаси ва иш ҳужжатлари судга оширилади.

QALAMPIR.UZ’га маълум қилинишича, экспертиза хулосалари бир неча кундан кейин эълон қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, "Осиё айиғи" номи билан танилган ММA жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев иштирокидаги ЙТҲ жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида содир бўлган. Бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 русумли автомобиллар иштирокидаги тўқнашувда BMW X5 русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Оқибатда BMW X5 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси Жасур Анорбоев тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Қуйида QALAMPIR.UZ'нинг Мурод Хонтўраевнинг ёрқин хотирасига бағишланган "Ғанимат" фильмини томоша қилишингиз мумкин. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Мурод Хонтўраев

Баҳолаганлар

1402

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг