Мудҳиш ҳалокат: Шимолий Македонияда мотам кунлари ўтказилади 

Олам

image

Болгариядаги автобус ҳалокати муносабати билан Шимолий Македонияда мотам кунлари ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Стево Пендаровски маълум қилди. 

Таъкидланишича, Шимолий Македония Бош вазири Зоран Заев Ташқи ишлар вазири ва Соғлиқни сақлаш вазири билан бугун, 23 ноябрь куни Софияга жўнаб кетган ва Шимолий Македониядан тегишли мутахассислар гуруҳлари Болгарияга юборилгани ҳақида маълум қилган. 

“Биз ваколатли органлар тўлиқ текширув ўтказишини кутамиз. Келгуси мотам кунларида қурбонлар руҳига тинчлик ва осойишталик, жабрланганларга эса тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, деб ёзган давлат раҳбари. 

Аввалроқ, бугун, 23 ноябрь куни Болгарияда автобус ҳалокатга учраб, ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик. Турли манбаларга кўра, 45 ёки 46 киши ҳалок бўлган, улардан 12 нафари вояга етмаганлар. Шимолий Македония Бош вазири Зоран Заев қурбонларнинг барчаси шу давлат фуқаролари эканлигини айтган. Салонда 52 ёки 53 киши бўлган. 

Қурбонларнинг жасадлари таниб бўлмас даражада куйган. Етти нафар катталар, жумладан, 17 ёшли қиз Софиядаги шифохонага етказилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Македония мотам

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг