Муҳаммаджон Валиев Қонунчилик палатаси комиссияси раиси бўлди

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раислигига депутат Муҳаммаджон Валиев сайланди.

Муҳаммаджон Валиев 1986 йил 26 майда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган. 2008 йилда Санкт-Петербург давлат темир йўл университетини муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган. У ўз фаолиятини 2008 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтида илмий тингловчи сифатида бошлади.

2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси.

2020 йил 9 октябрдан бошлаб МДҲ Ёшлар парламентлараро ассамблеясининг координатори ҳисобланади.

Комиссиянинг аввалги раиси Абдулло Аслонов Спорт масалалари вазирининг ўринбосари лавозимига ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг