МСК раиси: 2-турда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинмайди

Жамият

image

Бугун, 5 январь куни Ўзбекистонда сайловларнинг 2-тури бўлиб ўтяпти. Қайта овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов пресс-брифингда маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 59-моддасига мувофиқ – Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.

“Бугун такрорий овоз беришда иштирок этаётган 50 нафар номзодларнинг 15 нафарини – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси вакиллари, 11 нафарини – Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вакиллари, 10 нафарини – Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси вакиллари, 9 нафарини – Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари ҳамда 5 нафарини – Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, уларнинг 18 нафарини хотин-қизлар ташкил этади”.

Маълумот учун, бугун 25 та сайлов округидаги 1730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш жараёни ўтказилади. Ушбу округлардаги сайловчилар сони 3 миллион 148 минг 921 нафарни ташкил этади. Сайловнинг 2-турида овоз бериш бугун соат 8:00 да бошланди. овоз бериш 20:00 гача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга сайловларнинг 1-тури ўтган йилнинг 22 декабрь куни ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг