Моуриньо “Рома” билан 7 та клубда қилолмаган ишни уддалади

Спорт 3397
image

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Италиянинг “Рома” клуби Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида ўз майдонида Болгариянинг “ЦСКА София” клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (5:1).

Шу тариқа Рим клуби португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо қўл остида дастлабки олти ўйиннинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилди. Маълум бўлишича, мураббий илгари ишлаган клубларида бундай натижа қайд этмаган.

“Мен бир нарсани такрорлайман 5 та ғалаба, дегани бу 50 та ғалаба дегани эмас”, дейди Моуриньо.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо бунгача 7 та: “Реал Мадрид”, “Челси”, “Порту”, “Бенфика”, “Интер”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” каби клубларда фаолият юритган.

Айни дамда “Рома” Италия А Сериясининг 3 та ўйинида 3 та ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 3
t
×