Моуриньо МЮнинг ҳозирги ва ўзи ишлаган даврини солиштирди

Спорт 1279
image

Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Dailystar” нашрига берган интервьюсида аввал ўзи фаолият юритган “Манчестер Юнайтед” клуби ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Мен кўп клубларда ишлаганман ва уларнинг деярли ҳар бирида соврин ютишга эришганман. “Порту”, “Реал”, “Челси”даги фаолиятимни ҳалигача эслашади. Ҳар қандай клубга соврин олиб кела олганим учун мендан доим муваффақият кутишарди. Ҳозирги “Манчестер Юнайтед”да бундай ҳолат кўрмадим, одамлар жамоанинг йилни совринсиз якунлаганини кўриб туриб ҳам улардан позитив қидирмоқда. Ваҳоланки, мен ишлаган пайтимда соврин бўлмаса, ҳамма норози бўларди. 

Фаолиятимда 25 яримта соврин бор, шу яримтаси “Тоттенҳэм” билан ўтказолмай қолган финалим. Йўлнинг 95 фоизи мен билан босиб ўтилди, финалда эса жамоа умуман ўзига ўхшамади. Охиригача имкониятим бўлганида, балки улар билан ҳам соврин ютардим”, дейди Моуриньо.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо Европа Суперлигаси машмашаси авж олган пайтда, бу ғояни қўллаб-қувватлаган “Тоттенҳэм” раҳбариятига қарши чиқиб, истеъфо берганди. Айни дамда у А Серия клуби “Рома”да бош мураббий бўлиб ишламоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 2.9
t
×