Моуриньо: “Элдорни захирадан туширишим аниқ эди”

Спорт 15366
image

Италянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 1-туридан ўрин олган “Фиорентина”га қарши ўйиндан сўнг, Элдор Шомуродов ва Тэмми Абраҳам ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, Абраҳам чарчамаган тақдирда ҳам Шомуродов майдонга тушар эди.

“Биз етарлича яхши ўйнамаган бўлсак ҳам, қизиқарли ўйин бўлди. Кимнидир захирада қолдириш осон эмас, аммо Шомуродов чап қанотда ва Абраҳам билан жуфтликда ўйнашга қодир. Ҳозирда улардан ҳеч бири мавсумолди тайёргарлигининг бошида ҳаракат қилганларидек зўр формада эмас, шу сабаб мен ҳужумчи ортида Пеллегринини ишлатишга қарор қилдим.

Элдор очиқ ҳудудларда жуда ҳам хавфли, Тэмми эса кўпроқ “қотган” ҳолда ўйнайди, агар у чарчамаганида ҳам, мен бу Шомуродовни майдонга туширардим. Бу ўзгариш амалга ошиши аниқ эди”, дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳужумчи 69-дақиқада Абраҳамнинг ўрнига захирадан ўйинга қўшилди ва 10 дақиқадан сўнг Жордан Веретунинг голига ассистентлик қилди. Ўйин якунида “бўрилар” “Фиорентина”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 950
Рейтинг: 3
t
×