Моуриньо билан майдонда бир-биримизни тушуняпмиз — Шомуродов

Спорт 6851
image

Кеча, 19 август куни Конференциялар кубоги саралаши доирасида Туркиянинг “Трабзонспор” клуби Римнинг “Рома” клубини ўз уйида қабул қилди. Ўйин римликларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Бўрилар”га ғалаба келтирган голга ўйиннинг 81-дақиқасида Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг Италиянинг нуфузли "Calciomercato" нашри ҳужумчининг расмий дебют учрашувидаги таассуротларини омма эътиборига ҳавола қилди.

“Мен бахтиёрман, чунки мен урган гол жамоамиз учун жуда муҳим бўлиб чиқди. Менда Жозе Моуриньо билан мулоқот қилишда муаммо бор. Чунки мен итальянчада яхши гапира олмайман. Лекин биз майдонда бир-биримизни тушуняпмиз. Ўйлайманки, келажакда Тэмми Абрахам билан жуфтликда яхши ўйин кўрсата оламиз.

Мени қўллаб-қувватлаб турган барчага катта раҳмат, ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан”, дейди Элдор Шомуродов "Calciomercato" нашрига.

Маълумот учун, “Трабзонспор”га қарши жавоб учрашуви 26 август куни Римда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 21 август куни Италия А Сериясининг 2021-22 йилги мавсумига старт берилади. Илк турда Шомуродов жамоаси “Фиорентина”га қарши тўқнаш келади. Учрашув 22 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 326
Рейтинг: 3
t
×