Моуриньо А Серия рекордини ўрнатди

Спорт 4081
image

Италиянинг “Рома” клуби португалиялик мураббийи Жозе Моуриньо А Серияда яна бир рекорд ўрнатди.

“Opta” нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассис уй ўйинларида мағлуб бўлмаслик бўйича рекорд ўрнатган. Моуриньо қўл остида жамоа А Серия доирасида кетма-кет 42 та ўйиндан буён ўз майдонида мағлубият нималигини билмай келмоқда. У бундай натижага 2008-10 йилларда Миланнинг “Интер” клуби сафида ишлаган пайтлари билан бирга қўшиб ҳисоблаганда эришган.

Маълумот ўрнида, бундан аввалги рекорд италиялик Массимилиано Аллегрига тегишли эди. Унинг бошқарувида Туриннинг “Ювентус” клуби 2015 йилнинг сентябридан 2017 йилнинг сентябрига қадар А Серия баҳсларида ўз майдонида мағлуб бўлмаган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 199
Рейтинг: 2.9
t
×