Москва яқин ҳафталарда коронавирус устидан ғалаба қозонишига ишоняпти

Олам

image

Яқин ҳафталарда Москва коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият устидан ғалаба қозонади. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин айтган.

"Яқин ҳафталарда биз, албатта, вазият устидан ғалаба қозонамиз. Коронавирус билан боғлиқ ҳолат барқарорлашади", деб таъкидлаган шаҳар ҳокими. 

Унинг таъкидлашича, ҳали ҳам Москва шифохоналарида етарли миқдорда захира койкалари бор. 

Собяниннинг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб, Москвада етарлича катта қувватга эга тўртта захира шифохонаси яратилган. 

Аввалроқ, бутун Россия бўйлаб коронавирусдан вафот этаётганлар сони кўпаётгани ҳақида хабар бергандик

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирган беморлар сони 1 миллион 369 минг 313 нафарга етган. 

Дунёда эса коронавирусга чалинганлар 39 миллиондан ошиб кетди. 1 миллиондан ортиқ одам вирус қурбони бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус москва

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг