Москва шаҳрида карантин чекловлари ёзгача узайтирилди

Олам

image

Москвада янги коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган чекловлар 31 майгача узайтирилди. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин ўзининг шахсий веб-сайтидаги блогида маълум қилди.

Унга кўра, март ойи охиридан бошлаб қабул қилинган баъзи чоралар 12 майдан бошлаб бекор қилинади, шу жумладан саноат ва қурилиш компаниялари фаолиятини қайта тиклайди. Аммо Собяниннинг қўшимча қилишича, спорт иншоотлари, ресторанлар ва театрлар очишга ҳали эрта.

Москва — бу Россиядаги коронавирус инқирозининг марказидир, мамлакатда қайд этилган 177 160 ҳолатдан 92 676 нафари ушбу шаҳарга тегишли. Лекин Собянин пойтахтдаги беморлар сони 300 мингга яқин эканлигини таъкидлаган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан боғлиқ 177 160 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 23 803 нафари соғайган, 1 625 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 151 732 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг