Момақалдироқ, дўл, чанг-тўзон... Синоптиклар янги ҳафтада ҳаво қандай бўлишини эълон қилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 20 июнь куни юқори циклон таъсири ҳисобига Ўзбекистоннинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлари бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади.

Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 23-28 даражани ташкил этади, бу ушбу кун иқлимий меъёридан 4-6 даражага пастдир.

21-22 июнда циклон таъсири кучсизлашади, аммо марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

20-22 июнда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 34-39 даражани ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг