Молдова Украинага ракета ҳужуми ортидан рус дипломатини ҳайдади

Олам

image

Молдова республика ҳудудига ракета парчалари қулаши билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Россия элчихонаси ходимини мамлакатдан чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда бугун, 31 октябрь куни республика Ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазирлиги маълум қилди.

“ТИЕИВ Россия Федерациясининг Кишинёвдаги элчихонаси вакилини мамлакатимиз ҳудудида персона нон грата деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилади, эндиликда у Молдова Республикаси ҳудудини тарк этишга мажбур. Қўшни давлатга ракета зарбалари хавфсизликка таҳдидни оширишда давом этмоқда ва мамлакатимиз фуқаролари урушнинг ҳалокатли оқибатларини тобора кўпроқ ҳис қилмоқда”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Украинанинг энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужумлар Молдованинг энергетик хавфсизлигига ҳам таҳдид солаётгани таъкидланган.

31 октябрь куни Молдова Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг Наславча аҳоли пункти чеккасига Украина ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган ракетанинг парчалари қулагани ҳақида хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, бир қатор уйларнинг ойналари синган. Вазирликнинг аниқлик киритишича, эрталаб Украинанинг Молдова билан чегарадош Винница ва Черновци вилоятларида ҳаво огоҳлантириши эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 октябрь куни Россия Украинанинг қатор вилоятлари ва пойтахт Киевга ракета ҳужуми уюштирди. Оқибатда электр таъминоти янада ёмонлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг