Модрич терма жамоасида яна бир рекорд қайд этди

Спорт 1598
image

Хорватия терма жамоаси Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида Шотландия термасини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.

"Шахматчилар"нинг иккинчи голи жамоа сардори Лука Модрич томонидан киритилди. Ушбу гол Модрични Хорватия терма жамоасининг Европа чемпионатлари тарихида гол урган энг кекса футболчисига айлантирди. Модрич ушбу натижага эришганда 35 ёш-у 286 кунлик эди.

Маълумот учун, Модрич Хорватия терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида гол киритган энг ёш футболчи ҳам ҳисобланади. Евро-2008 да Хорватия Австрия терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва ягона голга айнан Лука Модрич муаллифлик қилган. Ўшанда Модрич 22 ёш-у 273 кунлик бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.5
t
×