Мия учун энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотлари маълум бўлди 

Фойдали

image

Буюк Британиянинг араб тилида нашр этиладиган “Rai Al Youm” газетаси мия учун энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди. 

Таъкидланишича, Альцгеймер касаллиги ва беморларнинг овқатланиши ўртасида боғлиқлик мавжуд. Шунинг учун ушбу касалликнинг ривожланиш хавфини камайтириш мақсадида баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини рациондан чиқариб ташлаш керак. 

Хусусан, мияда яллиғланиш ва асаб ҳужайраларига зарар етказиши мумкинлиги айтилган — пиширилган маҳсулотлар, ширинликлар ва газланган ичимликларни кунлик истеъмол қилишдан сақланиш тавсия этилади. Шунингдек, мутахассислар таркибидаги капсаицин туфайли аччиқ овқатлар ва зираворлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга чақирган, чунки улар ақлий қобилиятни пасайтиради ва хотирага салбий таъсир қилади. 

Қайд этилишича, қовурилган овқатлар ва фаст-фуд ҳам трансёғларнинг юқори миқдори туфайли мияга хавф туғдирадиган ва мия фаолиятини пасайишига олиб келадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан биридир. 

Бундан ташқари, колбаса, гўшт маҳсулотлари ва пишлоқ таркибида кўп миқдорда консервантлар, туз ва тўйинган ёғ кислоталари бўлгани сабабли улар мияга ўта зарарли экани айтилган. Таъкидланишича, улар мияда яллиғланишни келтириб чиқаради ва қон томирларига зарар етказади.


Мақола муаллифи

Теглар

гўшт колбаса мия ширинлик

Баҳолаганлар

887

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг