Мирзиёев ва Орбан мулоқоти якунланди. Раҳбарлар нималарни гаплашди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди. 

Президент Шавкат Мирзиёев меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, бу икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги даврни бошлаб беришини таъкидлади.

"Виктор Орбан юртимизга келганидан мамнунлигини билдириб, Венгрия Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди", дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

Музокарада сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади. Узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли янги соҳаларни ишга солиш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича қарашлар ва ёндашувлар умумий экани тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Венгрия Виктор Орбан

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг