Мирзиёев Саудия Подшоҳини олий даражали орден билан мукофотлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатнинг юксак мукофоти – “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Айтиш жоизки, ушбу орден яқинда, Ўзбекистон Республикасининг 15 августдаги қонунига мувофиқ таъсис этилди. 

У билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мукофотланади.

Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг