Мирзиёев Роспотребнадзор раҳбарини мукофотлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Москвада 2 март куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Россиянинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбари Анна Поповага “Меҳр-Саховат” нишонини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, маросим пайтида Анна Попова Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот учун самимий миннатдорлик билдирган.

Маълум қилинишича, пандемия пайтида етакчи россиялик мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасбларига вирусга қарши курашишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонга юборилган.

Роспотребнадзор шунингдек, Ўзбекистонга 140 минг тадқиқот ўтказиш имкониятини берувчи тест тўпламларини тақдим этган. Бу ўз вақтида коронавирус инфекциясини аниқлаш ва тарқалишининг олдини олишда ёрдам берган.

Бундан ташқари, ушбу бўлим “ОИТС инфосвязь” ва UNAIDS билан ҳамкорликда Ўзбекистонга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуасини, шунингдек, ОИВ ҳамда COVID-19 каби хавфли инфекцияларни текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Роспотребнадзор

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар