Мирзиёев раҳбарларнинг халқ ва ОАВ билан кибрга берилмаслиги шартлигини айтди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ушбу йиғилишда давлат раҳбари ҳокимларга ОАВ билан мулоқотга кибрга берилмасликни, нафақат ўз шаъни, балки давлат шаънини сақлашга масъул эканини уқтирди. 

“Ҳокимлар эски бино ва иншоотларни бузиш ҳисобига бўшаган жойларда уй қуриш масаласига алоҳида эътибор бериши шартлиги, компенсация пуллари тўланиб, мулк эгалари рози бўлмагунча бирорта кўчмас мулк бузилиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилди. 

Давлат идоралари раҳбарлари нафақат ўзининг, балки давлатнинг ҳам шаънини сақлашга масъул экани, халқ билан, оммавий ахборот воситалари билан мулоқотда кибрга берилмай, вазмин ва оқилона, қонунга асосланган қарор қабул қилиши шартлиги таъкидланди. 

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг