Мирзиёев Путин билан Қорақалпоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 17 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди. 

Телефон орқали мулоқот чоғида Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга меҳмондўстлиги ва Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитини аъло даражада ташкил этгани учун самимий миннатдорлик билдирган. 

Икки томонлама кун тартибидаги, жумладан, савдо-иқтисодий соҳадаги айрим долзарб масалалар муҳокама қилинган. Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ўзаро интилиш тасдиқланган. 

Россия томони Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган. 

Бўлажак алоқалар жадвали ҳам муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

961

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг