Мирзиёев МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчиларининг мамлакатдаги миссиясига бошчилик қилаётган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Учрашув аввалида МДҲ Ижроқўми раиси давлат раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий қутлаб, мамлакат фаровонлиги ва равнақини таъминлаш йўлидаги фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги ва сайлов тартиботларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришилгани алоҳида таъкидланди.

МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Ҳамдўстлик маконида, энг аввало иқтисодий йўналишда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлади.

Хусусан, ташкилотнинг шу ойда видеоанжуман шаклида ўтказилган юбилей саммити якунида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон билан стратегик алоқаларга эга бўлган бир қанча давлатларнинг раҳбарлари, аллақачон, Мирзиёевни мамлакат президентлигига қайта сайлангани билан табриклаб бўлган. Жумладан,  Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Президенти Илҳоим Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Мирзиёевни ишончли ғалаба билан табриклаб улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг