Мирзиёев Имомали Раҳмон билан янги ГЭС қурилишини муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Суҳбат аввалида Тожикистон етакчиси Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ва Президент раҳбарлигида Самарқандда рўй берган улкан янгиланишларни алоҳида қайд этди.

Самарқанд саммити якунлари ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши ва ташкилотнинг халқаро нуфузини юксалтириши шубҳасиз экани таъкидланди.

Президентлар биродар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 16 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан электротехника, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари мамлакатлар ва бутун минтақа манфаатларига жавоб берувчи лойиҳа – Яван ГЭСни барпо этиш бўйича ишлар бошлангани муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.

Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг