Мирзиёев Буюк Британия қироличасига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қироличага ҳамдардлик билдирди.

Қуйида Президент таъзиясининг тўлиқ матни келтирилади.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги Қироличаси

Елизавета II Ҳазрати Олияларига

Ҳазрати Олиялари!

Турмуш ўртоғингиз - Эдинбург герцоги, шаҳзода Филипп Ҳазрати Олийлари вафот этгани муносабати билан Сизга самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этаман.

Буюк Британия халқи учун мусибатли бўлган ушбу дамларда Сиз учраган жудоликка қайғудошман.

Шундай оғир бир паллада Сиз, Ҳазрати Олияларига ва қироллик оиласининг барча аъзоларига сабр-тоқат ва бардамлик тилайман.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг