Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида ҳам ўзбек тилида нутқ сўзлаши кутилмоқда

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши йиғилишида иштирок этади. QALAMPIR.UZ манбаларининг маълум қилишича, Президент йиғилишда ўзбек тилида нутқ сўзламоқчи.

Агар ушбу ташаббус амалга ошса, Инсон ҳуқуқлари бўйича асосий глобал платформада илк бор ўзбек тили янграйди.

Маълумот учун, ушбу тадбир ташкилотчилари анъанавий равишда БМТнинг олтита расмий тилидан бирида сўзлашишни тавсия қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этганди. Ушбу чиқишнинг тарихий аҳамияти шунда эдики, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этилгани ва унга Ўзбекистон аъзо бўлиб киргандан буён илк бор ташкилот минбарида Ўбекистон раҳбари ўзбек тилида нутқ сўзлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг