Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Аввалроқ, Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам ва Мегхалаиб штатларида сув тошқинлари юз бергани, ўнлаб одамлар қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табиий офат муносабати билан Ҳиндистон Президент ва Бош вазирига мактуб ёзди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани  муносабати билан мамлакат Президенти Рам Натҳ Ковинд ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик йўллади”, дейди Асадов. 

Маълумот учун, Ассам ва Мегхалаиб штатларида сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 63 кишига етди. Қайд этилишича, кучли муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган сув тошқинлари 3,1 миллион кишига зарар етказган. 10 га яқин одам, жумладан, уч нафар бола бедарак йўқолган. 

Ассамда 4 мингга яқин қишлоқ тошқин зонасида бўлган, 156 минг киши расмийлар томонидан яратилган 514 та вақтинчалик турар жой лагерларига кўчиб ўтган. Ёмғир ва кўчкилар камида 234 та маҳаллий йўл ва 16 та кўприкни вайрон қилган. 

Ҳукумат раиси Нарендра Моди кеча, 18 июнь куни Ассам раҳбари Ҳиманта Бисва Сармага қўнғироқ қилиб, сув тошқини билан боғлиқ вазиятни ўрганди ва марказий ҳукумат жабрланган ҳудудларга барча зарур ёрдамни кўрсатишига ишонтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг